Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Халқларни бирлаштириб, битта умматга айлантириш


Расулуллоҳ с.а.в. бутун Арабистон ярим ороли Исломга кирганидан кейин у ерда ширкни йўқотиб, тўлиқ Ислом билан бошқариладиган Ислом диёрига айланганидан кейин, Оллоҳ Таоло Ислом неъматини бекаму-кўст қилиб берганидан ва Исломни улар учун дин бўлишга рози бўлганидан кейин қўшни уммат ва халқларнинг подшо ва амирларига мактуб йўллаш, Мўъта ва Табукда Рум чегараларига сариялар жўнатиш ва ғазотлар қилиш орқали Исломга даъват қилишни бошлаганларидан кейин вафот этдилар. Расулуллоҳ с.а.в.дан кейин Хулафои Рошидинлар келди ва фатҳлар яна давом этди. Ироқ фатҳ қилинди. Бу ерда насроний, маздакий ва зардуштий динидаги араб ва форслар яшар эди. Форс фатҳ қилинди. Бу ерда ажамлар ва озроқ яҳудий ва румликлар яшар, улар форсларнинг динида эди. Шом фатҳ қилинди. У Рум империясига қарашли ўлка бўлиб, унинг аҳолиси румликлар сақофати билан тарбияланган ва насроний динида эди. У ерда сурияликлар, арманлар, яҳудийлар, озроқ румликлар ва араблар яшар эди. Миср фатҳ қилинди. Бу ерда мисрликлар ва озроқ яҳудий ва румликлар яшар эди. Шимолий Африка фатҳ қилинди. У румликлар қўлида бўлиб, у ерда барбарлар яшар эди. Хулафои Рошидиндан кейин Умавий халифалар келди. Синд, Хоразм, Самарқандни фатҳ қилишди ва бу ерларни Исломий Давлатнинг ерларига қўшишди. Кейин Андалус фатҳ қилинди ва у Исломий Давлат вилоятларидан бири бўлиб қолди. Бу ўлкалар миллатлари, тили, дини, урф-одатлари, қонунлари ва сақофати бир-бирига ўхшамайдиган ҳар ҳил бўлгани туфайли у халқларнинг фикр ва хоҳиш-иродалари бир биридан фарқли бўлиши табиий эди. Шунинг учун уларни бир-бирига қориштириб юбориш ва дини, тили, сақофати ва қонунлари бир хил бўлган яхлит бир уммат қилиб шакллантириш жуда оғир ва машаққатли иш эди. Бундаги муваффақият ғайриоддий ҳодиса деб эътибор қилинади. Буни Исломдан бошқаси амалга ошира олмаган ва у фақат Исломий Давлат қўлида рўёбга чиққан. Чунки бу халқларнинг барчаси улар устида Исломий Давлат байроғи нур соча бошлагач, битта Исломий Умматга айландилар. Бу ҳол Ислом билан бошқарилишлари ва Ислом ақидасини қабул қилишлари таъсирида амалга ошди. Бу халқларни бирлаштиришда бир неча омиллар таъсир кўрсатди. Уларнинг асосийлари қуйидагилар:

 

1. Ислом буйруқлари.

2. Фатҳ қилган мусулмонларнинг фатҳ қилинган бошқа умматлар билан уй-жой ва тирикчилик масалаларида бир-бирлари билан аралашиб кетишлари.

3. Фатҳ қилинган мамлакат аҳолисининг ҳаммаси Исломга кириши.

4. Мусулмон бўлганларда ҳосил бўлган инқилобий ўзгариш ва уларни бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтказиш.

 

Ислом буйруқларига келсак, улар одамларни қаерда қодир бўлишса, динга даъват қилишга, Ислом даъватини ёйишга ва ҳидоятини тарқатишга чақиради. Бу эса одамлар Исломни ва унинг ҳукмлари

 

116-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203